2023 йил трендлари ва "қовунлари"
Platina.uz йил давомида оммалашган видеоларни саралаб чиқди.
Ҳар даврнинг махсус иборалари, ўзига хос жумлалари бор. Замон ривожи билан бугун кўп маълумотлар ҳақида интернет, ижтимоий тармоқлар орқали хабардор бўляпмиз. Айтайлик, ким қаерда юрибди, бугун қайси сўз трендда, ким нима деб қовун туширди?
Аввал трендлар манбаи кино ёки китоблар бўлган, бугун бу вазифани Инстаграм ёки Тикток бажармоқда. Трендлар шу даражада оммалашдики, улар “Чой, чой, намунча кўп чой ичишади булар?!”, “Марғилонда шундай келинимиз бор экан-у, билмаган эканмиз”, “Хўш, иннанкейин-чи...” каби иборалардек сўзлашувга ҳам кириб келмоқда.
Ёки амалдорларимиз баъзан вазиятдан чиқиш учун, баъзан ўйлаб-ўйламай нотўғри ёки ақлбовар қилмас гапларни айтишади. Бу эса табиийки, аҳолининг эътиборини жалб қилиб, энсасининг қотишига сабаб бўлади.
Platina.uz 2023 йилда кузатилган шундай “қовунлар” ва трендга айланган ибораларни жамлади.
Одинахон Деҳқонова,
Фазилат Соиб тайёрлади.