Европалик таниқли сиёсатчи оламдан ўтди
Уни "евронинг отаси" ва "замонавий Европа Иттифоқининг меъмори" деб аташарди.
Европа комиссиясининг собиқ раҳбари Жак Делор вафот эди. Бу ҳақда DW нашри хабар берди.
Унинг қизи Мартин Обрининг сўзларига кўра, Делор Париждаги уйида уйқусида вафот этган. У 98 ёши қарши олганди.
Ғарб оммавий ахборот воситалари Делорни "евронинг отаси" ва "замонавий Европа Иттифоқининг меъмори" деб аташарди. 1981 йилдан 1984 йилгача Делор Франсия президенти Франсуа Миттеран ҳукуматида молия вазири, 1985 йилдан эса Европа комиссиясини бошқарган.
Делор Европа комиссиясини уч муддат - 1995 йилгача бошқарган. Бу ўн йиллик Европа Иттифоқи давлатларининг ички интеграциясини мустаҳкамлаш даври бўлди. Жумладан, умумий бозор маконини яратиш тугалланди, Шенген келишувлари тузилди, Эрасмус талабалар алмашинуви дастури қабул қилинди, ягона Европа валютаси – евро ташкил етилди.