Сурхондарёнинг бир қисми газ таъминотисиз қолди
"Музработ-Душанбе" магистрал газ қувурида авария юзага келди.
Авария юзага келгани сабаб Сурхондарё вилоятининг бир қисми газ таъминотисиз қолди.
Вилоят навбатчилик штабига келиб тушган хабарга кўра бугун, 28 декабр куни Бандихон туманининг "Полвонтош" маҳалласи ҳудудидан ўтувчи "Музработ-Душанбе" магистрал газ қувурининг 101-190 км оралиғидаги Д-700 мм бўлган магистрал газ қувурида авария ҳолати юзага келган.
Ҳозирда "Ҳудудгаз Сурхондарё" газ таъминоти филиали томонидан авария ҳолатини бартараф этиш ва табиий газ таъминотини тиклаш чоралари кўрилмоқда. Шу муносабат билан бугун соат 6:30 дан вилоятнинг қуйидаги шаҳар ва туманларидаги истеъмолчиларга табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилди:
● Термиз шаҳри;
● Бандихон тумани;
● Қизириқ тумани;
● Музработ тумани;
● Термиз тумани;
● Жарқўрғон тумани;
● Қумқўрғон тумани.
❕Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг табиий газ таъминоти қайта тикланади.