Ўзбекистондан кейин Эрон ҳам Россия вакилини ТИВга чақирди
Бунга Россиянинг учта орол бўйича баёноти сабаб бўлди.

Эрон Россиянинг мамлакатдаги муваққат ишлари бўйича ишончли вакилини ТИВга чақирди ва унга норозилик нотаси топширди.
Бунга БААнинг Форс кўрфазидаги учта оролга даъволарини Россия қўллаб-қувватлагани сабаб бўлган.
Катта Томб, Кичик Томб ва Aбу Мусо ороллари Форс кўрфазини океанларнинг қолган қисмидан ажратиб турадиган Ҳормуз бўғозидан бир оз ғарбда жойлашган. Эрон уларни ўз ҳудуди деб билади.
Чоршанба куни Марокашда Россия-Aраб ҳамкорлик форуми якунланди. Унинг якуний баёнотида (расмий ТAСС агентлигидан иқтибос келтирган ҳолда) айтилишича, томонлар “Барча тинч йўлдаги саъй-ҳаракатларни, жумладан, Катта Томб, Кичик Томб ва Aбу Мусо ороллари масаласини тинч йўл билан ҳал этишга қаратилган ташаббус ва саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлашларини билдирадилар”.
Бу Россиянинг бундай формулаларга биринчи марта қўшилиши эмас. Июл ойида у Россия ва Форс кўрфази араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши ўртасидаги стратегик мулоқот доирасидаги вазирлар учрашуви якунлари бўйича баёнотни имзолади. У ерда ҳудудий низони икки томонлама музокаралар йўли билан ёки Халқаро судда ҳал қилиш таклиф этилган.
Ўшанда, ҳозирги каби, бу Эроннинг норозилигига сабаб бўлди. Июл ойида у Россия элчиси Aлексей Дедовга норозилик билдирганди.
Ерон ТИВ баёнотига кўра, департамент вакили “россиялик дипломатга [муваққат ишлар вакили] давлатлараро муносабатлар тизимидаги асосий тамойиллар бўлган суверенитет ва ҳудудий яхлитликни ҳурмат қилиш зарурлигини эслатди”.
“Ташқи ишлар вазирлиги вакили Эроннинг Форс кўрфазидаги учта орол устидан доимий суверенитетини тасдиқлади ва ҳар қандай томоннинг бу борадаги ҳар қандай даъволарини қабул қилиб бўлмас деб ҳисоблашини таъкидлади”, — дейилади ТAСС хабарида.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси ҳам мамлакат ташқи ишлар вазирлигига чақирилганди. Бунга россиялик Захар Прилепиннинг провокацион баёноти сабаб бўлди.




