"Манчестер Сити" жаҳон чемпиони бўлди

"Сити" 2023 йилдаги бешинчи совринини қўлга киритди.

Спорт
23 декабрь 2023 йил
"Манчестер Сити" жаҳон чемпиони бўлди

"Манчестер Сити" Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолиби бўлди ва 2023 йилда бешинчи совринини қўлга киритди.

Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати финалида “шаҳарликлар” Бразилиянинг “Флуминенсе” клубини мағлуб этишди.

Гвардиола шогирдлари учрашувни ажойиб бошлади ва 40-секунддаёқ Aлвареснинг голи эвазига ҳисобни очишди.

Бразилияликлар омадсиз стартдан сўнг ташаббусни қўлга олишга ҳаракат қилишди. Аммо "Манчестер Сити" ташаббусни бериб қўймади ва рақибни яна 3 марта жазолади. "Флуминенсе" ўйин охиригача рақиб дарвозасига йўл топа олмади. Натижада “Манчестер Сити” илк бор клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб чиқди.

"Манчестер Сити" (Англия) – "Флуминенсе" (Бразилия) 4:0

22 декабрь, 23:00 | "King Abdullah Sports City"

Голлар: Хулиан Альварес (1, 89), Нино (27), Фил Фоден (72).

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+