Прагада талаба 15 кишини отиб ўлдирди, ўнлаб кишилар жароҳатланди
Ҳозирда отишма ташкилотчиси ўлдирилган.
Прагадаги Карлов университети биноларидан бирида юз берган отишма натижасида 15 киши ҳалок бўлди, жиноятчи ҳам ўлдирилди, дея хабар бермоқда Чехия фавқулодда хизматлари.
Ҳодиса оқибатида 25 киши жароҳатланган. Камида тўққиз киши оғир, беш нафари ўртача ва 10 нафарга яқини енгил тан жароҳати олган”, — дейилади фавқулодда хизматлар хабарида.
Aввалроқ Чехия полицияси Х (собиқ Твиттер) ижтимоий тармоғида ҳужумчи “йўқ қилингани” ҳақида ёзган. Полициянинг сўзларига кўра, пайшанба куни отишма содир этган шахснинг отаси ҳам ўлик ҳолда топилган.
Чехия полицияси раҳбари Мартин Вондрашек ҳужумчининг ўлими сабаби ўз жонига қасд қилиш бўлиши мумкинлигини айтди, бироқ расмийлар унинг полиция томонидан отиб ўлдирилгани эҳтимолини ҳам текширмоқда.
Полиция жиноятчи университет талабаси эканлигини ва унинг жасади мактаб ёнидан топилганини тасдиқлади.
У 24 ёшда бўлиб, Прагадан 21 км узоқликда жойлашган шаҳарчада яшаган.
Ҳужумнинг аниқ сабаблари ҳозирча номаълум, аммо полиция буни халқаро терроризм билан боғлиқ деб ҳисобламайди.