platina.uz
Сиёсат

Чехия бош вазири Тошкентда расмий кутиб олинди

Президент Шавкат Мирзиёев олий мартабали меҳмонни қутлаб, уни шоҳсупага таклиф қилди. Сўнгра олий даражадаги музокаралар бошланди. 

Чехия бош вазири Тошкентда расмий кутиб олинди
Фото: Президент матбуот хизмати.

30 апрел куни Кўксарой қароргоҳида мамлакатимизга расмий ташриф билан келган Чехия Республикаси Бош вазири Андрей Бабишни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Қароргоҳ олдидаги майдонда фахрий қоровул саф тортди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев олий мартабали меҳмонни самимий қутлаб, уни шоҳсупага таклиф қилди.

Ҳарбий оркестр ижросида Ўзбекистон ва Чехия давлат мадҳиялари янгради. Етакчилар фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини қутладилар.

Маросим якунида биргаликда суратга тушилгандан сўнг олий даражадаги музокаралар бошланди.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid