platina.uz
Сиёсат

Чехия бош вазири Андрей Бабиш Ўзбекистонга келади

Чехия делегацияси Тошкент, Остона ва Бокуга ташриф буюради. Дастурга бизнес форумлари, семинарлар ва учрашувлар киритилган. 

Чехия бош вазири Андрей Бабиш Ўзбекистонга келади

Чехия Бош вазири Андрей Бабиш Ўзбекистонга келади.

Мазкур ташриф минтақавий миқёсда бўлиб, 26-30 апрел кунлари Чехия Бош вазири Қозоғистон ва Озарбайжонга ҳам ташриф буюради.

Ушбу ташриф давомида Бош вазирга Чехия саноат ва савдо вазири Карел Ҳавличек ва чехиялик тадбиркорларнинг вакиллик делегацияси ҳамроҳлик қилади.

Тур давомида Чехия делегацияси Боку, Остона ва Тошкентга ташриф буюради. Дастурга бизнес форумлари, тематик семинарлар, B2B ва B2G тармоқ тадбирлари киради.

Ушбу учрашувларнинг мақсади янги бизнес алоқаларини ўрнатишга кўмаклашиш ва қабул қилувчи мамлакатлардаги бизнес ҳамжамияти билан ҳамкорликни кенгайтиришдир.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid