platina.uz

Хоразм: давлат дастури ижроси, ҳокимнинг шахсий ташаббуси ва бошқалар

Platina.uz сайти барча ҳокимликларга 3 та савол билан расмий хат чиқарди.

Жамият
18 декабрь 2023 йил
Хоразм: давлат дастури ижроси, ҳокимнинг шахсий ташаббуси ва бошқалар

Platina.uz сайти барча ҳокимликларга 3 та савол билан расмий хат чиқарди. Хат чиқиб кетганига 1 ойдан ошган, аммо ҳалигача ҳокимиятлардан жавоб йўқ. Бу орқали ижро назоратини баҳолаш мумкин.

Ҳокимиятларга қўйилган саволлар:

  • 2023 йилги давлат дастури бўйича сиз бошчилик қилаётган ҳокимликка юклатилган вазифаларнинг қайси бири бажарилди, қайсилари кейинги йилга қолди?
  • Жорий йилда ўз шахсий ташаббусингиз билан халққа манфаатли қандай лойиҳаларни амалга оширдингиз?
  • 2023 йил ҳисобидан ортган давлат бюджети пулларини нима қилмоқчисиз?

Шу пайтгача фақат Хоразм вилояти ҳокимлигидан жавоб олдик. Жавоб хати билан юборилган ҳисоботдан маълумки, Хоразм давлат дастури бўйича ўзига тегишли бандларнинг деярли барчасини бажарган ва бу жараён ҳамон давом этяпти (чунки йил давомида амалга оширилиши керак бўлган вазифалар ҳам бор).

Фақат бир банд бажарилмаган: талабаларни ётоқхона билан таъминлаш. Сентябргача муддат қўйилган. Масалан, ТАТУ Урганч филиалига 400 ўринли талабалар турар жойи қуриш учун лойиҳа смета ҳужжатларини тайёрлаш ва геология-топография ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали 2023-2025 йилларда ҳар бири 400 ўринли 3 та, жами 1200 ўринли талабалар турар жойларини қуриш режалаштирилган.

Бундан ташқари, 2023 йилда Урганч давлат университетида давлат хусусий шерикчилиги асосида 7 қаватли 600 ўринли ётоқхона биносини қуриш қурадиган тадбиркор топилмагани сабабли университетнинг ўз маблағлари ҳисобидан бунёд этилади. Бунинг учун архитектура-режалаштириш топшириғи, геодезик ҳамда геологик хулосалар, гигиеник шарт, экологик экспертиза хулосалари олинган.

2023 йилга ажратилган давлат бюджетидан маблағлар ортмайди ва ортгани яна республика бюджетига қайтарилади.

Вилоят ҳокимининг шахсий ташаббуси билан қуйидаги ишлар амалга оширилган:

  • IT соҳасидаги энг яхши лойиҳаларни молиялаштириш учун “Ҳоким гранти” таъсис этилди.
  • Иқтидорли ѐшлар учун “Ҳоким стипендияси” жорий қилинди.
  • Фаолият самарадорлиги юқори бўлган 100 нафар ёшлар етакчиси моддий рағбатлантирилди ва маҳалла ҳудуди катта бўлган 10 нафар ёшлар етакчисига электроскутерлар берилди.
  • Фаолият самарадорлиги юқори 100 нафар маҳалла раиси, 100 нафар ҳоким ёрдамчиси ҳамда 100 нафар хотин-қизлар фаолига бепул саёҳат учун йўлланма ва ҳар чорак якуни бўйича моддий рағбатлантириш йўлга қўйилди.
  • “Тадбиркорлар уйи”да ҳар ҳафта тадбиркорлар учун алоҳида қабул ўтказилиши йўлга қўйилди.
  • “Бир макон ва бир мақсад учун сармоя” шиори остида чет элларда фаолият олиб бораётган 200 нафар хоразмлик тадбиркор билан вилоят иқтисодиётига инвестиция киритиш бўйича мулоқот йўлга қўйилди.
  • Янгибозор туманида вилоятдаги иқтидорли болалар учун ёзги оромгоҳ ташкил этилди.
  • Юсуф Ҳамадоний мажмуаси реконструкция ва бошқа зиёрат туризм объектларида ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+