Мирзиёев Кувайт томонига ҳамдардлик йўллади
Кувайт амири уч йил аввал тахтга ўтирганди.
Сиёсат
17 декабрь 2023 йил
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Кувайт Давлати Валиаҳди шайх Мишъал ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳга унинг акаси, Кувайт Амири шайх Навоф ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳ вафот этгани муносабати билан таъзия йўллади.
Бу ҳақида Президентнинг матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон раҳбари Кувайт халқига ҳамда марҳумнинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдирди.
Эслатиб ўтамиз, кеча Кувайт амири шайх Наваф ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳ 86 ёшида вафот этганди. У 2020 йилда тахтга ўтирганди.