platina.uz

Тадбиркорларга мулк солиғи ошириляпти

Жумладан,  Тошкент шаҳри учун янги миқдор 3 миллион сўмни ташкил қилади. 

Иқтисод
16 декабрь 2023 йил
Тадбиркорларга мулк солиғи ошириляпти

Ўзбекистонда янги йилдан тадбиркорлар учун мол-мулк солиғи ошади.

Жумладан, 2024 йилнинг 1 январдан бошлаб, юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғининг асосий ставкасини (1,5 фоиз) сақлаб қолган ҳолда, солиқ базасини аниқлашда 1 кв.м учун ўрнатилган минимал қиймат индексация қилинмоқда.

Тошкент шаҳри учун – 3 млн сўм (амалда 2,5 млн сўм), Нукус шаҳри ва вилоят марказлари учун – 2 млн сўм (амалда 1,5 млн сўм), бошқа шаҳарлар ва қишлоқ жойлар учун – 1,2 млн сўм (амалда 1 млн сўм) бўлади.

Шунингдек, солиқларнинг ўз вақтида тўланишини таъминлаш мақсадида солиқ тўловчининг шахсий кабинети, уяли телефон рақамига ва солиқ органларининг махсус мобил иловасига СМС-хабарнома шаклида солиқни тўлаш тўғрисида хабарнома юбориш тартиби киритилмоқда.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+