Бухорода бюджетдан миллиардлар ажратилди
Бу ҳақда Халқ депутатлари вилоят кенгаши қарор чиқарди.
Халқ депутатлари Бухоро вилояти кенгаши қарори билан турли тадбирлар учун 4 млрд. 49 млн. сўм пул ажратилади.
Мазкур миқдор маҳаллий бюджетнинг қўшимча маблағлари ва бюджет харажатларини мақбуллаштириш эвазига ҳисобига бўшаб қолган пуллар ҳисобидан йўналтирилган маблағлардан шакллантирилади.
Жумладан, Бухоро шаҳридан "Ислом дарғалари тамаддуни" хиёбонини барпо этишга 400 миллион сўм, "Сомонийлар" мадаий истироҳат боғидаги кўл ва ободонлаштириш харажатлари (ёқилғи) учун 200 млн. сўм, Қоракўл туманидаги 33,6 км. йўлни шағаллаштириш учун 150 млн. сўм берилади.
Бундан ташқари Бухоро шаҳрида ҳунармандчилик павильонларини ташкил қилишга 450 млн. сўм, "Бухоронома" газетаси ва унинг рус тилидаги талқини таҳририятларига субсидия учун 150 млн. сўм, вилоятдаги маданият ва санъат муассасаларининг моддий-техник базаси учун нақ 1 млрд. сўм берилади.
Вилоят ҳокимлигининг расмий меҳмонларни қабул қилиш, чет эл сафарлари харажатлари учун 500 млн. сўм тақдим этилади. Муҳтож аёллар ва қизлар тўлов-контракти учун 535 миллион сўм берилади.
Шунингдек, Осиё тараққиёт банки маблағлари ҳисобидан Бухорода 2024-2026 йилларда 61,5 километр ички йўллар цементбетон қоплама билан қайта қурилади.
Аввалроқ, Бухоро вилояти ҳокимлиги 443 млн. сўмга электромобил сотиб олаётгани хабар берилганди.