platina.uz

Марказий банк асосий фоиз ставкасини оширмади

Асосий ставка йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолди.

Иқтисод
14 декабрь 2023 йил
Марказий банк асосий фоиз ставкасини оширмади

Асосий ставка йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолди. Бу ҳақда МБ матбуот хизмати хабар берди.

Марказий банк бошқаруви 14 декабрда асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисидаги қарорни қабул қилди, дейилади хабарда.

Марказий банк асосий ставкаси – инфляцион таргетлаш режими доирасида пул-кредит сиёсатини юритишнинг асосий инструменти бўлиб, Марказий банкнинг тижорат банклари билан амалга оширадиган пул-кредит операциялари бўйича мўлжал фоиз ставкаси ҳисобланади. Ушбу ставкани ўзгартириш орқали Марказий банк иқтисодиётда нархлар барқарорлигини таъминлаш учун зарур бўлган пул-кредит шароитларини белгилаб боради.

Марказий банкнинг тижорат банклари билан ликвидликни тақдим этиш ва жалб этиш бўйича асосий операциялари (муддати 2 ҳафтагача бўлган депозит, РЕПО ва СВОП аукционлари) асосий ставка доирасида амалга оширилади ва банклараро пул бозоридаги операцияларга таъсири орқали банк хизматлари (депозитлар ва кредитлар) бўйича фоиз ставкаларининг белгиланишида муҳим омиллардан ҳисобланади.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+