platina.uz

Россия Киевга ракеталар ёғдирди, 53 киши жабрланган

Шаҳар мэри Виталий Кличко аҳвол бўйича баёнот берди. 

Жаҳон
13 декабрь 2023 йил
Россия Киевга ракеталар ёғдирди, 53 киши жабрланган

Киев мэри Виталий Кличконинг айтишича, Россия армиясининг шаҳарга тунги ракета ҳужуми натижасида 53 киши жароҳатланган, улардан 20 нафари касалхонага ётқизилган.

Ракета қолдиқлари йўл қисмига тушиши натижасида сув таъминоти тармоғи шикастланган. Бундан ташқари, Киевнинг Днепр туманида ҳужум пайтида кўп қаватли уй зарар кўрган, хусусий уйлардан бирида ёнғин содир бўлган.

Украина Қуролли кучлари ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари Киев осмонида ўнта С-400 ва “Искандер” ракеталари ҳамда ўнта “Шаҳед” учувчисиз учоқларини уриб туширганини очиқлади. Россия эса фақат ҳарбий инфратузилма ва ҳарбий мақсадларда фойдаланиладиган инфратузилма обектларида ўққа тутилаётгани иддао қилиб келади.

Украина расмийлари Киевга ҳужум ҳақида охирги марта 11 декабр куни хабар берган эди. Украина Қуролли кучлари Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондонлиги шундан сўнг ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари шаҳар узра саккизта баллистик ракета ва 18 та учувчисиз самолётни уриб туширишга муваффақ бўлганини маълум қилди.

Виталий Кличконинг сўзларига кўра, пойтахтда вайроналарнинг қулаши натижасида тўрт киши жабрланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Харков вилоятидаги ракета зарбаси туфайли 50 дан ортиқ киши ҳалок бўлганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+