Шавкат Мирзиёев Марказий Осиёдаги жиддий экологик муаммолардан огоҳлантирди

Тупроқ емирилиши 30 миллиондан зиёд аҳоли турмуш тарзига салбий таъсир кўрсатмоқда.

Жамият
1 декабрь 2023 йил
Шавкат Мирзиёев Марказий Осиёдаги жиддий экологик муаммолардан огоҳлантирди

Шавкат Мирзиёев БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича конференциясида Марказий Осиёда иқлим ўзгаришининг кескин оқибатлари ҳақида гапирди. Президентга кўра, сўнгги йилларда фавқулодда иссиқ кунлар сони 2 марта ортди, музликлар майдонининг учдан бир қисми эриб йўқолган.

Минтақада ҳудудида тупроқ емирилиши жараёнлари 30 миллиондан зиёд аҳоли турмуш тарзига салбий таъсир кўрсатмоқда. Кучли чанг ва қум бўронлари одатий ҳолга айланиб бормоқда.

Бундан ташқари ичимлик суви тақчиллиги, ҳаво ифлосланиши, био хилма-хиллик йўқолиши, қишлоқ хўжалигида ҳосилдорликнинг кескин пасайиши каби муаммолар тобора авж олмоқда.

“Мухтасар қилиб айтганда, бу глобал хавфлар кенг минтақамизда ўзининг хатарли нуқтасига етиб келмоқда”, - дея таъкидлаган Мирзиёев.

Тошкентдаги “Яшил университет” негизида ташкил этилаётган “Иқлим илмий форуми”да дунёнинг етакчи олимлари ва экспертларини иштирок этишга чақирди.

Шунингдек, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти билан 2024 йили Ўзбекистонда "Иқлим миграцияси" мавзусида конференция ўтказиш режалаштирилаётгани маълум қилинди.

Президент Халқаро меҳнат ташкилоти билан ҳамкорликда “Яшил бандлик” дастури”ни ишлаб чиқиш, иқлим ўзгаришининг бандликка таъсирини Моделлаштириш марказини ташкил этишни таклиф қилди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+