Россияда президент сайлови қачон ўтказилиши аниқ бўлди
Бу Украина уруши бошлангандан кейинги илк президентлик сайловидир.
Жаҳон
7 декабрь 2023 йил
Россияда навбатдаги президентлик сайловлари 2024 йил 17 март куни ўтказилади.
Бу ҳақда Федерация Кенгаши тегишли қарорни қабул қилди.
Бу 2022 йил февралда Украинага босқин бошланган сўнг ўтказиладиган илк сайлов бўлади.
Амалдаги президент Владимир Путин қонунга кўра 2036 йилга қадар президент бўлиб сайланиш ҳуқуқига эга. Путиннинг ўзи ҳали расман номзодини илгари сурганича йўқ.
Эслатиб ўтамиз, Россияда сўнгги сайлов 2018 йил мартда ўтказилган ва Путин унда катта фарқ билан рақиблари устидан ғалаба қозонганди.