platina.uz
Жаҳон

Эрон президенти Раисий Путиннинг олдига боради

Ғазо масаласи музокараларда муҳим мавзу бўлиши кутилмоқда.

Эрон президенти Раисий Путиннинг олдига боради

Эрон президенти Иброҳим Раиси бугун, 7 декабр куни Россия президенти Владимир Путин билан учрашиш учун Москвага йўл олмоқда.

Учрашув Путиннинг шу ҳафтада БАА ва Саудия Арабистонига сафари ортидан ўтказилади.

Россия давлат ОАВларига кўра, Эрон раҳбари савдо-иқтисодий ҳамкорликни муҳокама қилиш учун Москвага кетмоқда. Эроннинг Tasnim нашри хабарига кўра, Ғазо Россия-Эрон музокараларида муҳим мавзу бўлиши кутилмоқда.

“Россия президенти Владимир Путин 7 декабр куни Москвада Россияга амалий ташриф билан келган Эрон Ислом Республикаси президенти Иброҳим Раиси билан музокаралар ўтказади”, — дейиладиТАСС хабарида. – Икки томонлама ҳамкорликнинг жорий кун тартибини мазмунли кўриб чиқиш, асосий эътиборни савдо-иқтисодий соҳада, жумладан, транспорт ва энергетика соҳасида қўшма истиқболли лойиҳаларни амалга оширишга қаратиш режалаштирилган".

Икки давлат раҳбарлари охирги марта 2022 йил Самарқанддаги ШҲТ саммитида учрашишганди.

Эслатиб ўтамиз, Эрон Украинага қарши урушда Россияга дронлар етказиб беришда айбланади (Эрон томони буни инкор қилиб келади). Шунингдек, ҲАМАС ҳаракати ҳам бевосита расмий Теҳрон томонида қўллаб-қувватланиши айтилади. Айрим нашрларга кўра, Раисий ва Путин урушлар ва қурол-яроқ масаласида ҳам гаплашиб олиши кутиляпти.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid