platina.uz

Сирдарёда жамоат транспорти нархи икки баробарга ошди

Қарор 4 декабрдан кучга кирди. 

Жамият
5 декабрь 2023 йил
Сирдарёда жамоат транспорти нархи икки баробарга ошди

Гулистон, Ширин ва Янгиер шаҳарларида жамоат транспорти нархи ўзгаради ва янги, рағбатлантирувчи ва қўшимча тарифлар жорий этилади. Жумладан, Гулистонда нархлар аввалги 1000 сўмдан 2000 сўмгача кўтарилди.

Вилояти ҳокими қарорига кўра нархлар қуйидагича:

— бир йўловчи учун нақд пул ёки банк карталари орқали тўлов қилинган 2000 сўм;

— АТТО карталаридан тўлов қилинганда бир марталик рағбатлантирувчи нарх — 1500 сўм;

— бир йўловчининг багажини ташиш нархи 2000 сўм;

— қатновлар сонига боғлиқ ҳолда белгиланган тариф режаларини ҳисоблаш учун чекланган тариф 1500 сўм.

Шаҳар атрофида бир йўловчи километр учун тавсиявий нарх:

— автобусларда 150 сўм;

— йўналишли таксиларда 200 сўм этиб белгиланди.

Ушбу қарор эълон қилинган сана (2023 йил 4 декабр)дан кучга кирди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+