Шавкат Мирзиёев Дубайда нутқ сўзлайди
У ерда БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича конференцияси бошланади.
Сиёсат
1 декабрь 2023 йил
Бугун Шавкат Мирзиёев БМТ конференциясида 140 нафар давлат раҳбари орасида биринчи ўнталикда, Марказий Осиё давлатлари ичида эса биринчи бўлиб нутқ сўзлайди.
Дубай шаҳрида БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича конференцияси бошланади. Унда 140 дан ортиқ давлат ва ҳукумат раҳбарлари иштирок этади.
Кун тартибига кўра, Ўзбекистон президенти катта тадбирнинг кириш қисмида, аниқроғи, БАА, Саудия Арабистони, Миср, Қатар каби давлат раҳбарларидан кейин ўнинчи бўлиб чиқиш қилади.