Open AI Ўзбекистон учун Chat GPT’га рухсат берди

Бу ҳақда компания маълумотида айтилади. 

Жамият
9 ноябрь 2023 йил
Open AI Ўзбекистон учун Chat GPT’га рухсат берди

OpenAI ўзбекистонликларга ChatGPT'дан фойдаланишга рухсат беришини маълум қилди. Бу ҳақда компания расмий сайтида эълон қилинди

Сунъий интеллектга асосланган сўровлар бўйича маълумот берувчи ChatGPT хизмати ўзбекистонлик фойдаланувчилар учун очилди. Бундан ташқари ўнлаб мамлакатларга ҳам бу имконият тақдим этилган,  орасида қўшни Қозоғистон,  Қирғизистон,  Афғонистон кабилар ҳам бор. 

Бундан аввал мазкур хизматдан фақат VPN'ни ёққан ҳолда, чет эл рақамлар орқали рўйхатдан ўтиш мумкин эди. Эндиликда Ўзбекистондаги алоқа операторлари рақамлари орқали ҳам рўйхатдан ўтиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз,  Open AI сунъий интеллектга асосланган технологиялар яратувчи компания бўлиб,  унинг асосчиларидан бири Илон Маск саналади. ChatGPT эса ушбу компания ишлаб чиққан оммабоп сунъий чат-лойиҳа саналади. 

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+