"Грин кард" ўйнадингизми?

Platina. uz бу бўйича кичик сўровнома ўтказди. 

Жамият
3 ноябрь 2023 йил

Ҳар йили октябр ойи келиши билан халқ орасида “Грин кард” олиш ҳақидаги гаплар ҳам кириб келади. АҚШ грин-картаси — Америка фуқароси бўлмаган, аммо у ерда доимий яшайдиган одамнинг истиқомат учун гувоҳномаси борлигини тасдиқлайдиган ва унга ишга жойлашиш ҳуқуқини берадиган идентификация картаси. Америка иқтисодий жиҳатдан энг қудратли давлатлар рўйхатининг биринчилигида туриши ҳеч кимга сир эмас. Шунинг учун нафақат ўзбекистонликлар, балки бошқа ривожланган давлат фуқаролари ҳам бу картани қўлга киритишга ҳаракат қилишади.

“Грин кард” лотереяси ғолиблари компьютер дастури орқали тасодифий усулда танланади. Бироқ бу осон йўл орқали ютуқ чиқиш эҳтимоли ҳар қандай лотереядан ёмонроқ: уни ҳар йили 11 миллиондан ортиқ одам ўйнайди ва уларнинг 50 минг нафарига виза раво кўрилади, холос. Демак ютуқ чиқиш эҳтимоли 200 тадан 1 га тенг. 

Шундай бўлса ҳам “чиқмаган жондан умид” деб, ҳаётини Америка билан боғлаш истагида бўлган аҳоли бу имкониятдан, албатта, фойдаланиб кўради. Хўш, бу йил ҳам “Грин кард” ишқибозлари омадларини синаб кўришдими?

Лотореяда ютиб олгач, нима қилишмоқчи? Platina.uz бу бўйича кичик сўровнома ўтказди.

— Энди топшираман. Бу ерда яшаш борган сари қийин бўлиб боряпти. Даромад топиш, ойлик тарафлама қийин бўлиб боряпти.

— Ҳа, рўйхатдан ўтдим. Бутун оила аъзоларимга ҳам қилиб бердим. Ўзбекистонда, оддий олиб қарасак, GMни машиналаридан бошқа машиналар йўқ. Бундан ташқари, ойлик ҳам кам.

— Йўқ қизиқмадим, Green Card ўйнашга вақт йўқ

— Эшитганман, лекин ҳали ўйнаб кўрмадим

— Ўйнаганман, ютиб олсам ўқишга кетаман.

Маълумот ўрнида, лотерея жараёни 4 октябрдан 9 ноябргача бир ой давом этади.

Одинахон Деҳқонова

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+