platina.uz

Вазирлик “Яшил макон”да қўшиб ёзишлар йўқолишига ваъда берди

Аввалроқ Экология вазири 2 миллиондан ортиқ кўчат экилди деб ҳисоботга қўшиб ёзилганини, суғориш тизимлари мавжуд бўлмаган ҳудудларга 7,3 миллион туп кўчат экилганини айтганди.

Жамият
28 ноябрь 2023 йил
Вазирлик “Яшил макон”да қўшиб ёзишлар йўқолишига ваъда берди

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги “Яшил макон”да қўшиб ёзишлар энди бўлмаслигига ваъда берди.

Бугун Миллий матбуот марказида ўтган матбуот анжуманида вазирлик "Яшил макон" умуммиллий лойиҳасини ташкиллаштириш ва мониторинг бошқармаси бошлиғи Ғофуржон Қаршибоев Platina.uz мухбири саволига шундай жавоб берди.

Аввалроқ Экология вазири Азиз Абдуҳакимов “Яшил макон” лойиҳаси доирасида экилиши керак бўлган 2 миллиондан ортиқ кўчат экилди деб ҳисоботга қўшиб ёзилганини, суғориш тизимлари мавжуд бўлмаган ҳудудларга 7,3 миллион туп кўчат экилганини маълум қилганди.

– Тўғри, ўтган мавсум якунлари бўйича шундай ҳолат қайд этилганди. Мана шу сабабдан бу мавсумда 65 мингта эмас, 10 мингта кўпроқ, 75 мингта кўчат экилиши топширилди. Суғориш тизимлари органилиб, суғоришнинг қайсидир услубидан фойдаланиб, қандай дарахтларга сув етказиб бериш чоралари кўрилмоқда. Бу хатолар ўрганилиб, мазкур мавсумда уларга йўл қўймаслик учун қаттиқ эътибор берилмоқда, – деди Қаршибоев.

Фазилат Соиб

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+