platina.uz

Андижонда ҳоким ёрдамчиси қўлга олинди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Жамият
25 ноябрь 2023 йил
Андижонда ҳоким ёрдамчиси қўлга олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон вилоят бошқармаси томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Жалақудуқ тумани ҳокими ёрдамчиси қўлга олинди.

Маълум бўлишича, ҳоким ёрдамчиси Д.И. куз-қиш мавсумида кўмир ёнилғиси етказиб берилишини назорат қилиш ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича ишчи гуруҳ аъзоси сифатида туман кўмир омборига назорат учун масъул этиб бириктирилганлигидан фойдаланиб, ҳудуддаги 44 та хонадон учун 38,1 тонна кўмирни имтиёзли нархда ажратиб бериши эвазига “У.К.” МФЙ фаоли М.А.дан 600 АҚШ доллари пора талаб қилган.

Сўнгра ушбу пуллар ҳисобидан 7 млн сўмни кўмир омбори ҳудудида ўзининг бошқарувидаги “Nexia-2” русумли автомашинасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+