Шавкат Мирзиёев муҳим таклифлар билан чиқди
Шавкат Мирзиёев БМТнинг Марказий Осиё иқтисодиёти учун махсус дастури — СПЕКА саммитида сўзга чиқди.
Сиёсат
24 ноябрь 2023 йил

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Марказий Осиё иқтисодиёти учун махсус дастури — СПЕКА саммитидаги нутқида қуйидаги таклифларни илгари сурди:
- БМТ Европа иқтисодий комиссияси ва ЭСКАТО экспертлари билан биргаликда “СПЕКА–2030” тараққиёт концепциясини ишлаб чиқиш;
- Минтақавий савдони рағбатлантириш бўйича қўшма ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиш;
- СПЕКАнинг Мақсадли жамғармасини ташкил этишни тезлаштириш ва келгуси йилнинг ўзида унинг амалий ишини йўлга қўйиш, Ўзбекистон ўз молиявий ҳиссасини қўшишга тайёр.
- Транскаспий мултимодал йўлаги бўйича маълумот ва ҳужжатлар алмашиш жараёнини рақамлаштиришга қаратилган “йўл харитаси”ни ҳаётга тўлиқ татбиқ этиш;
- озиқ-овқат хавфсизлигини самарали таъминлаш бўйича юқори даражадаги махсус ишчи гуруҳини тузишни ва унинг илк учрашувини келгуси йили Самарқандда ўтказиш;
- сув, энергетика, экология ва қишлоқ хўжалиги соҳалари ўзаро узвий боғлиқ эканидан келиб чиқиб, СПЕКАнинг кенг кўламли янги концептуал ҳужжатини – кўп томонлама “Яшил стратегияси”ни қабул қилиш;
- ишбилармон хотин-қизларнинг фаол ташаббусларини ва аниқ режаларини доимий ва тизимли рағбатлантириш мақсадида СПЕКА Тадбиркор аёллари кенгашини тузиш;
- Кенгаш доирасида мамлакатлар равнақи ва иқтисодий тараққиётига, умумий ҳамкорлигимизга беқиёс ҳисса қўшиб келаётган аёлларни “СПЕКА эътирофи” халқаро мукофоти билан тақдирлаш.