platina.uz

Қурилиш вазирлиги ногиронлар уюшмасини ваколатдан маҳрум қилгани ошкор бўлди

Сенат раиси Танзила Норбоева мазкур масалани бир ҳафта муддатда узил-кесил ҳал қилишни Қурилиш вазирлигига топширди.

Жамият
24 ноябрь 2023 йил
Қурилиш вазирлиги ногиронлар уюшмасини ваколатдан маҳрум қилгани ошкор бўлди

Янги қурилаётган биноларнинг ногиронларга мослигини назорат қилиш учун қабул комиссияси тузилиб, унинг таркибига ногиронлар уюшмаси, кўзи ожизлар ва карлар жамиятлари назорат қилиши учун киритилганди.

Бугун ўтаётган Сенат ялпи мажлисида маълум бўлишича, Қурилиш вазирлиги ушбу имтиёзни бекор қилган.

"Биз декабрдан апрел ойигача вазирлик берган электрон калитдан фойдаландик. Аммо апрелда улар калитни бекор қилишди. Сабабини сўрасак, техник носозлик, бир ойда қайтарамиз, дейишди. Қабул комиссияси таркибида бўлсак, кимга халал бераётганди. Ахир бу ҳаммага қулайлик-ку, жамоатчилик назорати эмасми?", деди Ногиронлар ассоциацияси раиси Ойбек Исоқов.

Бунга Адлия вазирлиги бошқарма бошлиғи жавоб беролмади ва раҳбариятга масалани етказишини айтди.

Сенат раиси Танзила Норбоева мазкур масалани бир ҳафта муддатда узил-кесил ҳал қилишни Қурилиш вазирлигига топширди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+