Шавкат Мирзиёев Жанубий Корея президенти билан учрашади
Президент Корея Республикаси президенти Юн Сок Ёл билан телефон орқали мулоқот қилди.
Сиёсат
21 ноябрь 2023 йил
Ўзбекистон ва Корея Республикаси президентлари бўлажак олий даражадаги тадбирлар режасини кўриб чиқдилар. Учрашув қачон ва қаерда бўлиши ҳозирча номаълум.
Бугун, 21 ноябр куни Шавкат Мирзиёев Корея Республикаси президенти Юн Сок Ёл билан телефон орқали мулоқот қилди.
Ўзбекистон билан Жанубий Корея ўртасидаги дўстлик ва алоҳида стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш ҳамда кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Президентлар қўшма ҳукуматлараро қўмита йиғилишини жорий йил охиригача ўтказишга келишиб олинди.