Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ўткир Сиддиқов вафот этди

Таниқли сухандон 78 ёшни қарши олганди. 

Маданият
20 ноябрь 2023 йил
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ўткир Сиддиқов вафот этди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, “Шуҳрат” медали соҳиби, таниқли ижодкор, сухандон Ўткир Сиддиқов оламдан ўтди. Бу ҳақда шоир Бобур Бобомурод хабар берди. 

Ўткир Сиддиқов 1945 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. У Тошкент театр ва рассомчилик санъати институтининг драма ва кино актёрлиги йўналишини тамомлаган.

Бошловчи сифатида бугунгача 8 мингга яқин концерт ва тадбирларда қатнашган, 250 дан мартадан ортиқ турли шаҳар ва мамлакатлардаги гастрол сафарларида бошловчилик қилган.

У 1996 йилда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист унвони билан тақдирланганди. 

© 2023 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+