Вазир Туркиянинг сайёҳлардан кўрган даромадларини очиқлади

Эрсой 2022 йилда мамлакатга ташриф буюрганлар сони ўтган йилга нисбатан 71 фоизга ошганини айтди. 

Жамият
16 ноябрь 2023 йил
Вазир Туркиянинг сайёҳлардан кўрган даромадларини очиқлади

Маданият ва туризм вазири Меҳмет Нури Эрсой вазирлик ва унга қарашли муассасаларнинг 2024 йилги буджети тўғрисидаги маълумотни, Туркия Буюк Миллат Мажлиси (ТБММ) нинг Режа ва хисобот комиссиясида тақдим этди.

Эрсой, 2022 йилда мамлакатга ташриф буюрганлар сони ўтган йилга нисбатан 71 фоизга ошиб, 51,4 миллион кишига етганини маълум қилди.

Шунингдек, “2023 йилнинг январь-сентябрь ойларида мамлакатимизга ташриф буюрганларнинг умумий сони 45,2 миллион кишини ташкил этди.

Аҳоли сони ортгани каби, туризмдан ҳам даромадлар ортиб бормоқда. 2017 йил сўнгида аҳоли жон бошига тўғри келадиган тунги даромад 65 долларни ташкил этган. Ушбу кўрсаткич 2022 йилда 89 долларга, 2023 йилнинг 9 ойида эса 100 долларга ошган. Бу 2017 йилга нисбатан 55 фоизга юксалганидан далолатдир. Бизнинг туризм даромадимиз 9 ойда 42 миллиард долларни ташкил этди, бу ўрта муддатли режадаги 55,6 миллиард долларга мутаносиб тарзда бораётганини англатади”, дейди у.

© 2023 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+