Александр Македонский ҳукмронлик қилган курорт шаҳар
Олимларнинг фикрига кўра, замонавий Даламан ҳудудидаги аҳоли пунктлари тахминан 3 минг йил олдинги тош асрига бориб тақалади.
Олимларнинг фикрига кўра, Туркиянинг энг машҳур курортларидан бири бўлган замонавий Даламан ҳудудидаги аҳоли пунктлари тахминан 3 минг йил олдинги тош асрига бориб тақалади.
Даламан нисбатан ёш курорт бўлиб, ҳар йили ўзининг мафтункор табиати билан кўпроқ сайёҳларни жалб этиб келмоқда. Бу ҳудуд апельсин боғлари бўлган яшил тепаликлар ва Ўрта Ер денгизи ҳамда Эгей денгизлари билан ўралган. Гўзал манзаралар билан биргаликда курорт ўз ҳудудидаги қадимий аҳоли пунктлари харобалари, шунингдек, ҳеч қачон поездлар қатнамайдиган темир йўл вокзали билан қизиқиш уйғотади. Даламан ҳақидаги барча қизиқарли маълумотлар мақола давомида ҳавола этилади.
Даламан Туркиянинг жануби-ғарбий соҳилида икки денгиз чегарасида жойлашган. У машҳур Мармарис ва Фетҳие курортлари орасидан ўрин олган. Ҳудуд ям-яшил тепаликлар ва маҳаллий пляжларнинг феруза сувлари ва жуда гўзал табиат билан ўралган. Шаҳар кичик, унда ўттиз мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилса-да, бу ҳар йили миллионлаб сайёҳларни қабул қиладиган Туркия қирғоғидаги энг машҳур курортлардан бири бўлишига тўсқинлик қилмайди.
Минтақанинг тарихи
Олимларнинг фикрига кўра, замонавий Даламан ҳудудидаги аҳоли пунктлари тахминан 3 минг йил олдинги тош асрига бориб тақалади. Милоддан аввалги XIII асрда бу ерда аллақачон юнон мустамлакаси шаклланган. Кейинчалик бу ҳудудда форслар ҳукмронлик қилишган ва Александр Македонский вафотидан кейин Даламан Ликия таркибига кирган.
Қадимий Каунос шаҳри
ХI асрда ҳудудни эгаллаб олган салжуқийлар шаҳар маданияти, анъаналари ва динига катта таъсир кўрсатган. ХIII асрдан ХХ асргача минтақага эгалик қилишда Усмонли турклари ҳукмронлик қилган, чунки у Усмонли империясининг бир қисми эди.
1987 йилда Даламан шаҳрида халқаро аэропорт очилгандан сўнг шаҳарнинг курорт сифатида ривожланиши бошланди. Бугунги кунда у йирик транспорт маркази ва машҳур курорт ҳудудидир.
Дам олиш масканлари
Даламан соҳили, аниқроғи унинг яқинидаги Саригерме қишлоғи бу ердаги энг яхши соҳиллардан бири ҳисобланади. У ҳар йили “мовий байроқ” билан тақдирланади, чунки у экологик жиҳатдан қулай ва сузиш учун хавфсиздир. Узунлиги 7 километр бўлган ушбу катта табиий соҳилнинг қуми майин ва ёқимлидир.
Саригерме пляжи
Даламан яқинидаги Далян курортида ажойиб Изтузу соҳили жойлашган. Соҳил қўриқхонанинг бир қисмида жойлашган ва денгиз тошбақалари ҳар йили тухум қўйиш учун бу ерга келишади. Соҳил майдонининг узунлиги 5 километр бўлиб, юмшоқ қум билан қопланган. Бу соҳил сузиш учун қулай ва бу ерда сиз катта тошбақаларни учратишингиз ёки агар омадингиз бўлса, қум бўйлаб денгизга интилаётган кичик тошбақаларни томоша қилишингиз мумкин. Соҳилга шаҳарлар марказидан ҳаракатланадиган маҳаллий автобуслар ёки таксида ҳам боришингиз мумкин.
Изтузу пляжи
Диққатга сазовор жойлар
Даламаннинг асосий диққатга сазовор жойи - арча, зайтун ва цитрус дарахтлари билан қопланган гўзал манзарали тепаликлари ҳамда энг тоза денгизи ва ажойиб табиати ҳисобланади. Шунингдек, курорт ҳудудида кўп асрлик пальма дарахтлари билан ўралган боғ ва унинг ёнида Миср ҳукмдори Аббос Пошшо масжиди жойлашган.
Далян
ХIХ асрда овчиликнинг ашаддий ишқибози бўлган Миср подшоси тирик мавжудотлар кўп бўлган жойда ов уйи қуришга қарор қилади. Даламан шу мақсадда танланган. Қирол бу вазифани француз архитекторларига ишониб топширган ва улар бир вақтнинг ўзида Искандария учун темир йўл вокзалини қураётган эдилар. Аммо тасодифан ов уйининг лойиҳаси Мисрга юборилди ва темир йўл вокзали Даламанда қурилди. Хато аниқланганда, ҳамма нарсани аввалгидек қолдиришдан бошқа йўл қолмади. Бу минтақада ҳеч қачон темир йўллари бўлмаган, шунинг учун вокзал ишга туширилмаган.
Искандария темир йўл вокзали
Қўшни курорт шаҳарча бўлган Далянда 3000 йиллик бўлган бир қанча қадимий харобалар мавжуд. Ушбу курортга ташриф буюриб, сиз Ликия қабрларини кўришингиз мумкин. Қадимги Ликия шоҳлари у ерда дафн этилган. Қабрлар қояларга ўйилгани учун ҳайратланарли кўринишга эга.
Ликия қабрлари
Қабрлардан унча узоқ бўлмаган жойда шифобахш сувлари билан машҳур Кўйжегиз кўли бор. У турли минералларга бой бўлиб, айниқса, у ерда ревматизм ёки турли дерматологик касалликларга чалинган одамлар учун чўмилиш фойдалидир. Шунингдек, унинг пастки қисмида шифобахш лой мавжуд. Кўл ҳақидаги афсоналарда Афродитанинг ўзи ҳам унда чўмилгани ҳақида айтилади.
Ўйин-кулги
Даламан яқинида жуда кўп гўзал кўрфазлар бор. Шунинг учун, бу ерда мунтазам равишда яхталар ёки қайиқларда саёҳатлар ўтказилади. Ўзингиз ижарага олган қайиқда ёки кўплаб сайёҳлар билан бир яхтада ҳудуд бўйлаб саёҳат қилишингиз мумкин.
Шунингдек, Саригерме соҳилида болалар ва катталар учун қизиқарли бўлган кўплаб сув аттракционлари мавжуд.
Экстремал дам олишни хуш кўрадиганлар учун машҳур Даламан дарёси бўйлаб рафтинг саёҳатлари мос келади. Рафтингда тажрибалилар билан бир қаторда ҳаваскор янги бошловчилар ҳам иштирок этишлари мумкин. Рафтинг профессионаллар кўрсатмаси ва ҳамроҳлигида амалга оширилади.