Андижонда аҳолига бериладиган кўмирлар талон-торож қилинди

Жиноят ишлари юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари Андижон вилояти прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.

Жамият
12 ноябрь 2023 йил
Андижонда аҳолига бериладиган кўмирлар талон-торож қилинди

“Кўмир таъминот” МЧЖнинг Андижон вилояти филиали тасарруфидаги 3 та кўмир омбори раҳбарлари куз-қиш мавсумида аҳолига имтиёзли нархда тарқатишга мўлжалланган кўмирларни гўёки фуқаролар олгани ҳақида сохта маълумотлар тайёрлаб, нақд пулга сотишиб, шахсий манфаатлари йўлида талон-торож қилишган.

Хусусан:

  • Андижон тумани кўмир омбори мудири Ш.Б. 362,3 млн. сўмлик 1.220,0 тонна;
  • Булоқбоши тумани кўмир омбори мудири С.Н. 178,3 млн. сўмлик 445,5 тонна;
  • Жалақудуқ тумани кўмир омбори мудири Й.Ю. 421,7 млн. сўмлик 1.419,9 тонна.

Мазкур ҳолатлар юзасидан омбор мудирларига нисбатан ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “а” банди ва бошқа моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, улар Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган.

Жиноят ишлари юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари Андижон вилояти прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.

telegram
telegram

Телеграмда кузатиб боринг!

Platina
© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+