Президент бир қатор шифокорларни мукофотлади

Ноябр ойининг иккинчи якшанбаси тиббиёт ходимлари куни сифатида байрам қилинади.

Сиёсат
10 ноябрь 2023 йил
Президент бир қатор шифокорларни мукофотлади

Мамлакатда соғлиқни сақлаш тизимини халқаро стандартлар асосида ривожлантириш, тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, аҳоли саломатлигини ишончли муҳофаза қилиш борасидаги кўп йиллик самарали меҳнати, соҳани тубдан ислоҳ этишга қаратилган дастурлар ижросини муваффақиятли таъминлашаги фаол иштироки учун бир қатор тиббиёт ходимлари фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотланди.

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган соғлиқни сақлаш ходими» фахрий унвони билан

  • Азизов Сабит Курбанович - Республика ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий-амалий тиббиёт марказининг 1-гемодиализ бўлими мудири
  • Нуралиева Гулноза Сагдуллаевна - Республика махсус 1-Зангиота шифохонаси бош педиатри

«Меҳнат шуҳрати» ордени билан

  • Махмудова Санобар Юсуповна - Пахтачи тумани тиббиёт бирлашмасининг туғруқ бўлими акушер-гинекологи, Самарқанд вилояти
  • Шек Александр Борисович - Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказининг юрак ишемик касалликлари лабораторияси мудири

I даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан

  • Маманазаров Курбан Мамаражабович - Тошкент тиббиёт академиясининг Термиз филиали травматология, ортопедия, халқ табобати жарроҳлиги, нейрожарроҳлик, анестезиология ва тез тиббий ёрдам кафедраси ассистенти, Сурхондарё вилояти
  • Эминов Баходир Жўраевич - Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Фарғона филиали болалар реанимацияси бўлими анестезиолог-реаниматологи, Фарғона вилояти

II даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан

  • Жаббаров Ашир Норқобилович - Қамаши тумани тиббиёт бирлашмасининг «Чим» филиали шифохонаси раҳбари, Қашқадарё вилояти
  • Қосимова Динорахон Сиддиқовна - Чортоқ тумани тиббиёт бирлашмасининг болалар бўлими мудири, Наманган вилояти
  • Мўйдинова Дилбархон Усарбоевна - Булоқбоши туманидаги «Майариқ» оилавий шифокорлик пункти ҳамшираси, Андижон вилояти
  • Хужаев Нуриддин Хуррамович - Жомбой тумани тиббиёт бирлашмасининг болалар бўлими мудири, Самарқанд вилояти

II даражали «Саломатлик» ордени билан

  • Алиев Шерзод Махмуджанович - Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг катталар кардиохирургияси бўлими мудири
  • Ахмадалиева Хуршида Мухамадалиевна - Оқолтин тумани тиббиёт бирлашмасининг терапия бўлими мудири, Сирдарё вилояти
  • Бобокелдиева Хамида Эргашевна - Жиззах вилояти юқумли касалликлар шифохонасининг бокс-бруцеллёз бўлими мудири
  • Ерназаров Оралбай - Мўйноқ тумани тиббиёт бирлашмасининг шошилинч қабул бўлими терапевти, Қорақалпоғистон Республикаси
  • Каримов Муродулла Юлдашевич - Тошкент тиббиёт академиясининг травматология, ортопедия ва ҳарбий дала жарроҳлиги кафедраси мудири
  • Молайханов Рустам Худайберганович - Тошкент шаҳридаги 4-клиник шифохонасининг жарроҳлик бўлими шифокори
  • Нуриллаева Марифат Тағаевна - Навоий вилояти эндокринология диспансери эндокринологи
  • Рўзиева Азиза Комунаровна - Олот тумани кўп тармоқли марказий поликлиникаси кардиологи, Бухоро вилояти
  • Саломова Раъно Хайруллаевна -Бўка туманидаги 10-оилавий поликлиникаси оилавий шифокори, Тошкент вилояти
  • Тажиева Наргиза Ўринбоевна - Қўшкўпир тумани кўп тармоқли поликлиникаси патронаж ҳамшираси, Хоразм вилояти
  • Тожибоев Акмалхон Абдурахманович - Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Наманган филиали жарроҳлик бўлими мудири, Наманган вилояти
  • Тожиев Шомурод Мусурмонович - Яккабоғ тумани тиббиёт бирлашмасининг жарроҳлик бўлими мудири, Қашқадарё вилояти
  • Тўхтаев Тожидин Парпиевич - Олтинкўл тумани тиббиёт бирлашмаси бош фельдшери, Андижон вилояти

«Дўстлик» ордени билан

  • Бердиев Ахмад Ниёзмахмадович - Сариосиё туманидаги «Гулистон» оилавий шифокорлик пунктининг «Карш» тоғли ҳудуди патронаж фельдшери, Сурхондарё вилояти
  • Жуманазарова Асилхон Довулбаевна - Янгиқўрғон тумани тиббиёт бирлашмасининг «Нанай» ҳудудий бўлими болалар шифокори, Наманган вилояти
  • Малькова Елена Михайловна - «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятининг Соғлиқни сақлаш хизмати марказий поликлиникаси тиббий пункти терапевти
  • Оразалиев Базарбай Хаитбаевич - Беруний тумани тиббиёт бирлашмасининг жарроҳлик бўлими жарроҳи, Қорақалпоғистон Республикаси
  • Раимжанов Абдулазиз Абдухафизович - Фарғона шаҳридаги «ASAF Medical» масъулияти чекланган жамияти раҳбари,Фарғона вилояти
  • Ташпанбетова Калжан Калдибаевна - Конимех туманидаги «Саржал» оилавий шифокорлик пункти оилавий шифокори, Навоий вилояти

«Соғлом турмуш» медали билан

  • Акбутаева Дилфуза Абдуманнаповна - Республика болалар кам инвазив ва эндовизуал хирургия илмий-амалий маркази катта ҳамшираси
  • Каримов Хусан Раимбердиевич - Республика тез тиббий ёрдам марказининг Сирдарё вилояти филиали ҳайдовчиси
  • Мустанов Абдусамат Норсаатович - Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг Сурхондарё вилояти бошқармаси бошлиғи
  • Насриева Муҳаббат Джўраевна - Бухоро туманидаги 3-оилавий поликлиникаси катта ҳамшираси, Бухоро вилояти
  • Рахматуллаева Махбуба Латифовна - Янгийўл туманидаги 72-оилавий поликлиникаси умумий амалиёт шифокори, Тошкент вилояти

«Шуҳрат» медали билан

  • Атажанова Замира Нуруллаевна - Элликқалъа тумани тиббиёт бирлашмасининг анестезиология ва реанимация бўлими катта ҳамшираси, Қорақалпоғистон Республикаси
  • Куранбаев Рустам Алимович - Республика тез тиббий ёрдам марказининг Хоразм вилояти филиали Урганч тумани бўлими фельдшери
  • Махамадаминова Шоира Абдувалиевна - Юнусобод туманидаги «Otolaringolog» хусусий клиникаси отоларингологи, Тошкент шаҳри
  • Мўминова Адолат Холматовна - Зомин туманидаги «Мурувват» ногиронлиги бўлган шахслар учун аёллар интернат уйи ҳамшираси, Жиззах вилояти
  • Равшанов Собир Кенжаевич - Республика тез тиббий ёрдам марказининг Самарқанд вилояти филиали Нарпай тумани бўлими ҳайдовчиси
  • Тожибоева Саломатхон Давранбоевна - Избоскан туманидаги «Мурувват» ногиронлиги бўлган шахслар учун аёллар интернат уйи ҳамшираси, Андижон вилояти
  • Эрматов Абдумалик Абдурахимович - Фурқат тумани тиббиёт бирлашмасининг травматология пункти травматологи, Фарғона вилояти
  • Якубов Рахим Камилович - Тошкент давлат стоматология институтининг болалар юз-жағ жарроҳлиги кафедраси профессори
© 2023 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+