Сардор Раҳимхон муҳим лавозимга тайинланди
Бугун Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги “Вақф” хайрия жамоат фонди бошқаруви аъзоларининг йиғилиши бўлиб ўтди.
Жамият
1 ноябрь 2023 йил
Меҳр-мурувват ишларини уюштириш, ногирон болаларга ёрдам қўлини чўзиш ва синовли кунларда кўнгли ярим инсонлар қалбига йўл топишда «Юрак амри» номли хайрия ишлари билан танилган Сардор Раҳимхон (Санжар Раҳимов) "Вақф" фонди раҳбари ўринбосари — “Вақф” хайрия ишлари бўйича директори лавозимига тайинланди.
Бугун Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги “Вақф” хайрия жамоат фонди бошқаруви аъзоларининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўрилди.
Эслатиб ўтамиз, Исахон Абдуллаев “Вақф” хайрия жамоат фонди раиси вазифасига сайланганди.