“Вақф” хайрия жамоат фондига янги раис сайланди
Зиёвуддин домла Мирсодиқов ўз аризасига биноан эгаллаб турган вазифасидан озод этилди.
Исахон Абдуллаев “Вақф” хайрия жамоат фонди раиси вазифасига сайланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Мусулмонлар идораси хабар берди.
Янги раис 2023 йил 13 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари раислигида “Вақф” хайрия жамоат фонди Васийлик Кенгаши йиғилишида сайланган. Зиёвуддин домла Мирсодиқов ўз аризасига биноан эгаллаб турган вазифасидан озод этилди.
Маълумот ўрнида, Исахон Абдуллаев Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтини тамомлаган. У 25 йиллик иш малакага эга бўлиб, диний-маърифий соҳани ривожлантириш, хайрия жамғармаларини бошқариш ва ёрдамчи хўжаликлар фаолиятини тартибга солиш борасида катта натижаларга эришган. Жумладан, у меҳнат фаолияти давомида Ўзбекистон мусулмонлари идораси масъул ходими, Махсус жамғарма раиси ҳамда Муқаддас қадамжоларни сақлаш ва обод этиш хайрия жамғармаси ижрочи директори каби муҳим лавозимларда самарали фаолият юритган.
Тайинловга қадар “Вақф” хайрия жамоат фонди раиси ўринбосари вазифасида ишлаётган эди.