Шерзодхон Қудратхўжа Миллий медиа бирлашмаси бошқаруви раиси лавозимидан озод этилди
У мазкур лавозимни 2022 йилда эгаллаган эди.

Шерзодхон Қудратхўжа Ўзбекистон Миллий медиа бирлашмаси бошқаруви раиси лавозимидан озод этилди.
У мазкур лавозимни 2022 йилда эгаллаган эди.
Ўзбекистон Миллий медиа бирлашмаси – 2003 йилда ташкил этилган ва мамлакатнинг оммавий ахборот воситаларини бирлаштирган нодавлат нотижорат ташкилот саналади. У медиа саноатини ривожлантириш, журналистларни қўллаб-қувватлаш ҳамда турли таълим ва касбий лойиҳаларни амалга ошириш билан шуғулланади.
