Қашқадарёдаги 2 та туманда ҳокимлар янгиланди
Муборак ва Нишон туманларида ҳокимлар алмашди.

Нишон тумани ҳокими Мухтор Ҳайитмурадов лавозимидан озод этилиб, Муборак тумани ҳокими лавозимига тайинланди.
Бўшаб қолган Нишон ҳокимлигига Ботир Тоғаев раҳбар этиб тайинланди. У бунгача қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаганди ва яқинда ишдан олинганди.