Собиқ вазир ўринбосари янги лавозимга тайинланди

У сентябр ойи охирида лавозимидан озод этилганди. 

Жамият
5 октябрь 2023 йил
Собиқ вазир ўринбосари янги лавозимга тайинланди

Рустамов Олимхон Бакиевич - Қашқадарё вилояти ҳокимининг ўринбосари - вилоят инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. 

Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилди. 

У 1966 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Тошкент халқ хўжалиги институти, Ломоносов номидаги Москва давлат университети ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.  

Тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари лавозимида фаолият юритган ва 28 сентябр куни вазифасидан олинганди.

© 2023 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+