Open AI Ўзбекистон учун Chat GPT’га рухсат берди
Бу ҳақда компания маълумотида айтилади.
OpenAI ўзбекистонликларга ChatGPT'дан фойдаланишга рухсат беришини маълум қилди. Бу ҳақда компания расмий сайтида эълон қилинди.
Сунъий интеллектга асосланган сўровлар бўйича маълумот берувчи ChatGPT хизмати ўзбекистонлик фойдаланувчилар учун очилди. Бундан ташқари ўнлаб мамлакатларга ҳам бу имконият тақдим этилган, орасида қўшни Қозоғистон, Қирғизистон, Афғонистон кабилар ҳам бор.
Бундан аввал мазкур хизматдан фақат VPN'ни ёққан ҳолда, чет эл рақамлар орқали рўйхатдан ўтиш мумкин эди. Эндиликда Ўзбекистондаги алоқа операторлари рақамлари орқали ҳам рўйхатдан ўтиш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Open AI сунъий интеллектга асосланган технологиялар яратувчи компания бўлиб, унинг асосчиларидан бири Илон Маск саналади. ChatGPT эса ушбу компания ишлаб чиққан оммабоп сунъий чат-лойиҳа саналади.