Булоқбоши тумани ҳокимлиги бюджет пулидан Каптива-5 сотиб олди
Андижон вилояти Булоқбоши тумани ҳокимлиги 3 ноябр куни 319,9 млн сўмга Captiva-5 автомобилини сотиб олиш учун “UzAuto Motors” компанияси дилери билан шартнома тузган.
Октябрь ойида “UzAuto Motors” компанияси янгиланган Chevrolet Captiva-5 автомобили сотувга чиқарилишини эълон қилди.
Андижон вилояти Булоқбоши тумани ҳокимлиги жорий йил 3 ноябрь куни 319,9 млн сўмга Captiva-5 автомобилини сотиб олиш учун “UzAuto Motors” компанияси дилери билан шартнома тузган. Шартнома давлат харидлари порталида келтирилган.
Шунингдек, Platina.uz мухбири давлат харидлари порталида ўтказган ўрганиш натижаларига кўра, бюджет пулига ушбу автомобилни биринчилардан бўлиб Булоқбоши тумани ҳокимлиги сотиб олгани маълум бўлди.
Маълумот учун, ушбу автомобил хариди учун Бўлоқбоши тумани ҳокимлигида нега эҳтиёж пайдо бўлгани, сотиб олиш учун ҳокимнинг қарор ёки фармойиши давлат харидлари порталига илова қилинмаган.