platina.uz

Хавотирли баёнот: бу йил энг иссиқ октябр кузатилди

Бундан ташқари, жорий йилнинг октябр ойида Шимолий Атлантика океанидаги сувларда ҳам ҳарорат ошган. 

Жамият
8 ноябрь 2023 йил
Хавотирли баёнот: бу йил энг иссиқ октябр кузатилди

Copernicus Европа мониторинг хизмати тақдим этган маълумотларга кўра, 2023 йилнинг октябри тарихдаги энг иссиқ ой бўлди.

Бу ойда Ер юзасининг ўртача ҳарорати 15,3 даражани ташкил этди, бу 2019 йилда ўрнатилган аввалги рекорддан 0,4 даражага юқори.

Хизмат баёнотида 2023 йилнинг октябр ойи 1991-2020 йиллар учун дунёдаги энг иссиқ октябр эканлигини таъкидланди. Ўртача ҳарорат октябр ойидаги бошқа кўрсаткичдан 0,85 даражага ва 2019 йилдаги аввалги рекорддан 0,4 даражага юқори.

Бундан ташқари, жорий йилнинг октябр ойида Шимолий Атлантика океанидаги сувнинг юқори қатламларидаги ўртача ҳароратнинг рекорд даражаси ҳам қайд этилган бўлиб, у 20,79 даражани ташкил қилган.

Аввалроқ Жаҳон метеорология ташкилоти 2023 йил сентябри тарихдаги энг иссиқ сентябр бўлганини баён қилганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+