platina.uz

Толибон ва Ўзбекистон ўртасидаги сув масаласида низо чиқиши мумкинми?

Толибонга сув керак. Яна улар “ҳар қанча сув олишга ҳаққимиз бор”, деяпти. “Чунки 50 йил давомида ҳали улушимизни олмадик”, деяпти. Ва жудаям таҳликали қадам босяпти.

Сиёсат
2 ноябрь 2023 йил

“Халқона” дастури лойиҳасида сиёсатшунос Ҳамид Содиқ ўтказилган суҳбатда у ана шу ва бошқа саволларга жавоб бериб ўтди.

— Агар Ўзбекистонда ўткир сув тақчиллиги кузатилса, яъни бу муаммони ўз танасида ҳис қилиб бошласа, айрим дастаклардан фойдаланишга ҳаракат қилади. Биринчидан, ҳарбий жиҳатдан кучланиш керак. Чунки Толибон — бу бир жангари тузилма, уришиб келган сиёсий бир қатлам ҳисобланади. Иккинчидан, электр энергияси билан таъминлаш дастаги ҳамда Афғонистонга озиқ-овқат етказиб бериш таъминлаш шулар жумласидандир.

Ўзбекистон чегарасига яқин жойда Афғонистон аҳолисининг жуда катта қисми яшайди. Шу боисдан ҳам Ўзбекистон сув тақчиллигини жиддий ҳис қила бошлаган пайтда мазкур дастаклардан фойдаланишга уринади. Бошқа иложи ҳам йўқ. Уруш — бу энг исталмаган нарса. Чунки сув туфайли уруш бошланиб кетса, икки давлат учун ҳам яхши бўлмайди. Четдаги бошқа давлатлар учун яхши бўлиши мумкин, лекин Марказий Осиё учун бу исталмаган ҳолат ҳисобланади.

Шунинг учун Ўзбекистон олдида, такрор айтяпман, жиддий сув муаммоси турибди. Ва бу жудаям чигал муаммо. Буни фақат Толибоннинг геосиёсий мақсади дея олмаймиз. Уларга сув керак. Яна улар “ҳар қанча сув олишга ҳаққимиз бор”, деяпти. “Чунки 50 йил давомида ҳали улушимизни олмадик”, деяпти. Ва жудаям таҳликали қадам босяпти. Шунингдек, экологик ўзгаришлар хавфи ҳам мавжуд. Масалан, афғонлар сув йўналишини назорат қила олишмаса, Афғонистоннинг камида 7-8 миллион аҳолиси яшайдиган ҳудудини сув босиб кетиши мумкин. Тасаввур қилинг, бу Амударёнинг 50 фоиз суви бўлади. Уни тўхтатиб бўлмайди", деди сиёсатшунос.

Суҳбатни тўлиқ ҳолда юқоридаги видеода кўришингиз мумкин.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+