platina.uz

Ўзбекистон ва Франция раҳбарлари Қўшма баёнот имзоладилар

Ҳужжатда икки давлатнинг ўзаро муносабатларни стратегик шериклик даражасига кўтариш нияти қайд этилган.

Сиёсат
2 ноябрь 2023 йил
Ўзбекистон ва Франция раҳбарлари Қўшма баёнот имзоладилар

Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган музокаралар якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Франция Республикаси Президенти Эммануэл Макрон Қўшма баёнот қабул қилдилар.

Ҳужжатда икки давлатнинг ўзаро муносабатларни стратегик шериклик даражасига кўтариш нияти қайд этилган.

Икки томонлама ҳамкорликнинг жорий ҳолатига ҳамда турли соҳаларда давлатлараро муносабатларни чуқурлаштириш истиқболларига баҳо берилган, томонлар халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликни чуқурлаштиришга, долзарб глобал ва минтақавий муаммоларни биргаликда ҳал қилишга интилиши тасдиқланган.

Президентлар ҳузурида молия, таълим, маданият ва икки томонлама ҳамкорликнинг бошқа йўналишлари бўйича 8 та икки томонлама ҳужжат имзоланди. Жумладан:

– “Самарқанд Француз Альянси”ни ташкил этиш ва унинг фаолияти тўғрисида ҳукуматлараро битим;

– Ўзбекистонда ичимлик суви таъминоти инфратузилмасини яхшилаш бўйича ҳукуматлараро молиявий баённомалар (1- ва 2-босқичлар);

– Ўзбекистонда Франция тараққиёт агентлиги ва “ПРОПАРКО”ни ташкил этиш ва уларнинг фаолияти тўғрисидаги ҳукуматлараро битимга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида баённома;

– ташқи ишлар вазирликлари ўртасида дипломатик кадрлар тайёрлаш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида декларация;

– мактабгача, мактаб, профессионал ва олий таълим соҳасидаги ҳамкорлик бўйича баённома;

– маданий мерос соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида декларация;

– профессионал ва техник таълим соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида келишув.

Шунингдек, ташриф доирасида Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳамда «SUEZ» ва «Bouygues» компаниялари ўртасида ҳамкорлик тўғрисида декларациялар имзоланди.

Эслатиб ўтамиз, Франция президети 1-2 ноябр кунлари Ўзбекистонга ўз сафар қилмоқда. Ўзбекистондан аввал у Қозоғистонга ташриф буюрганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+