Россия Ташқи разведка хизмати раҳбари Ўзбекистонга келди
У Давлат хавфсизлик хизмати раиси Aбдусалом Aзизов билан учрашган.
Россия Ташқи разведка хизмати (СВР) директори Сергей Наришкин 31 октябр куни амалий ташриф билан Ўзбекистонда бўлди. У Давлат хавфсизлик хизмати раиси Aбдусалом Aзизов билан халқаро терроризмга қарши кураш ва разведка маълумотлари алмашинуви масалаларини муҳокама қилган.
Бу ҳақда разведка хизмати матбуот бюроси хабарида айтилади.
"Халқаро терроризмга қарши курашиш, кенг кўламли минтақавий ва халқаро муаммолар бўйича разведка маълумотлари алмашинуви, шунингдек, замонавий таҳдид ва таҳдидларга қарши курашиш бўйича биргаликдаги имкониятларни мустаҳкамлаш соҳасидаги мувофиқлаштирилган фаолиятга алоҳида эътибор қаратилди” дейилади хабарда.
Ташқи разведка хизмати маълумотига кўра, "музокараларда томонлар икки мамлакат махсус хизматлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг асосий масалаларини кўриб чиқди ва келгуси давр учун ҳамкорликдаги ишларнинг истиқболлари ва устувор йўналишларини муҳокама қилган.