Президент Администрациясида янги тайинловлар амалга оширилди
Тўрт муҳим лавозимга янги номзодлар тайинланди.
Президент Администрациясида қатор янги лавозим тайинловлари амалга оширилди:
Ғайратулла Хабибуллаевич Ёзиев - Президентнинг кадрлар сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар Гайратулла Ёзиев Давлат хавфсизлик хизмати раисининг ўринбосари лавозимида ишлаган.
Қаҳрамон Раматуллаевич Сариев - Президентнинг кадрлар сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар Кахраман Сариев Президентнинг давлат хизмати, аҳоли билан мулоқот ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.
Улуғбек Исломович Мухаммадиев -Президентнинг кадрлар сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари - Президент Халқ қабулхонаси раҳбари лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар Улуғбек Мухаммадиев Президентнинг давлат хизмати, аҳоли билан мулоқот ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимида ишлаган.
Умар Сапаевич Исмаилов - Халқ қабулхонаси раҳбарининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар Умар Исмаилов Президентнинг давлат хизмати, аҳоли билан мулоқот ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимида ишлаган.