Фарғонада ҳам сув нархи салкам икки баравар оширилди
Бюджет ташкилотлари ва улгуржи истеъмолчилар учун нарх бир метр куб учун 2991 сўмга ошади.
Фарғона вилояти ичимлик суви қарийб икки бараварга ошади ва 1900 сўмга кўтарилади. Аввалги нарх 1000 сўмни ташкил этган. Бу ҳақда вилоят ҳокими фармойиши қабул қилинди.
Бюджет ташкилотлари ва улгуржи истеъмолчилар учун нарх бир метр куб учун 2991 сўмга ошади. Аввал нарх 1300 сўм эди.
Оқова сув хизматлари аҳоли учун 450 сўмга етади (аввалги нарх 300 сўм). Бюджет ташкилотлари ва улгуржи истеъмолчилар учун 777 сўм (аввалгиси 365 сўм).
Эслатиб ўтамиз, аввал Сурхондарё ва Қашқадарё, Тошкент, Бухоро вилоятларида ҳам ичимлик суви нархлари икки баробарга оширилганди.
Шунингдек, президент расмийларга ичимлик суви таннархини арзонлаштиришни топширганди.