Туркияда барқарорлиги тасдиқланган турар жойлар сони 6 мингдан ошди

Мамлакат туризм секторини қайта қуриш бўйича уч йиллик режага мувофиқ Миллий Барқарор Туризм Дастурини ҳам ишлаб чиқди.

Жамият
6 октябрь 2023 йил
Туркияда барқарорлиги тасдиқланган турар жойлар сони 6 мингдан ошди

Туркияда азалдан қарағай ва кедр ўрмонлари, майин қумли соҳиллар, тиниқ феруза тусли денгизлар ва жозибакор тарихий-маданий мерослар мавжуд. Шунга қарамай, “Миллий Барқарор Туризм Дастури”га қўшилиши ортидан у барқарор дам олиш учун дунёдаги энг асосий йўналишлардан бирига айланди. Экологик ва маданий бойликларга эга бўлган Туркия барқарорлик тамойилларига қатъий риоя қиладиган турар жойлари ва кўплаб эко-туризм имкониятларини таклиф қилиш билан ажралиб туради. 30 сентябрь ҳолатига кўра, Туркияда барқарорлик доирасида, айниқса Анталия, Истанбул ва Муғла вилоятларида 6156 та тасдиқланган/сертификатланган объект мавжуд. Барқарорлик сертификатига эга объектлар сони тез суръатлар билан ўсиб бораётган бўлсада, Туркия туризмида экологик жиҳатдан хавфсиз тузилмалар ва барқарор амалиётлардан фойдаланган ҳолда зарарли газлар оқимини камайтиришга қаратилган умумий саъй-ҳаракатлар ҳам ортиб бормоқда. Ушбу умуммиллий ташаббус маҳаллий маданият ва иқтисодиётни қўллаб-қувватлаган ҳолда меҳмонларга мазмунли ва унутилмас дам олишни таъминлайди.

 Туркия "Дунёда GSTC билан Протокол имзолаган биринчи давлат" бўлди.

Туризм соҳасида барқарор ўзгаришларни амалга ошириш учун Туркия ўтган йили саёҳат ва туризм учун глобал стандартларни белгиловчи ва бошқарувчи Глобал Барқарор Туризм Кенгаши (GSTC) билан миллий дастур ишлаб чиқиш учун ҳамкорлик шартномасини имзолади. Бундан ташқари Туркия ҳукумат даражасида ушбу шартномани имзолаган “Дунёдаги биринчи давлат” бўлди. Туркия туризм секторини қайта қуриш бўйича уч йиллик режасига мувофиқ Миллий Барқарор Туризм Дастурини ҳам ишлаб чиқди. Дастур билан Туркия барқарорлик тамойилларини дестинациялар, туроператорлар ва турар жойларни қамраб олган барча туризм расмийларига барқарорлик тамойилларини киритади. Барқарор туризм дастурининг асосий мақсади турар жой объектларининг глобал миқёсда қабул қилинган ва 42 та мезондан иборат бўлган Барқарор туризм сертификатини олишини таъминлашдан иборат. Бу жараёнда турар жой объекти ҳар йили такрорланадиган сертификатлаш учун мустақил баҳолашдан ўтказилади. Ушбу лойиҳага эътиборнинг ортиши билан Туркияда барқарорлик тасдиқланган/сертификатланган объектлар сони ҳам сезиларли ўсиб бормоқда. Туркия Миллий Барқарор Туризм дастурининг режасига кўра, 2030 йилга қадар барча объектлар “Барқарор туризм сертификати”га эга бўлиши керак.

Масъулиятли меҳмондўстлик

Туркиянинг Миллий Барқарор Туризм Дастури маданий мерос, биологик хилма-хиллик, экотизимлар ва табиий бойликларни сақлашда маҳаллий аҳоли учун ижтимоий ва иқтисодий фойдани максимал даражага оширишни мақсад қилган. Бундан ташқари, дастур сайёҳликнинг ҳар жиҳатдан экологик тозалигини таъминлаш орқали ифлосланишни камайтириш ва ресурсларни ҳимоя қилишга қаратилган. Дастур орқали барқарорлик сертификатини олган турар жой бинолари меҳмонларга дунё миқёсидаги барқарор турар жой тажрибасини таклиф этади, шу билан бирга атроф-муҳитни муҳофаза қилишга ёрдам беради. Экологик тоза амалиётлар билан ташриф буюрувчилар диққат-эътиборини оширадиган объектлар маҳаллий ҳамжамиятга ҳам фойда келтиради. Бундай амалиётларни адолатли, масъулиятли, инклюзив ва диққатли тарзда амалга ошириш, маҳаллий халқлар ва жамоаларнинг ўзига хос қадриятлари ҳамда маданиятини қўллаб-қувватлаш билан чекланиб қолмай, уларни сақлаб қолишга ҳам ёрдам беради.

Туркиядаги турар жой объектларини баҳолаш тизими тўртта асосий тоифада амалга оширилади: "Барқарор бошқарув", "Маданий таъсирлар", "Ижтимоий-иқтисодий таъсирлар" ва "Атроф-муҳитга таъсирлар". Объектнинг барқарорлик сертификатига эришиш йўлидаги илк қадами самарали ва барқарор бошқарувни намойиш этишдан иборат.

© 2023 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+