Транспорт назорати инспекциясига раҳбар тайинланди

Бу ҳақда Транспорт вазирлиги маълумот берди. 

Жамият
30 октябрь 2023 йил
Транспорт назорати инспекциясига раҳбар тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори билан Каримов Жамшид Aбдуҳамидович Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди. 

Ушбу лавозимга тайинлангунига қадар Жамшид Каримов Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари - йўл ҳаракати хавфсизлигини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Транспорт назорати инспекциясини эса вақтинча Фахриддин Салихов бошқариб келаётган бўлган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+