Президент Администрациясида тайинловлар амалга оширилди
Жумладан Асилбек Худаяров Ижтимоий ривожланиш департаменти раҳбарининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Жамият
30 октябрь 2023 йил
Президент Администрациясида янги тайинловлар амалга оширилди. Жумладан:
- Азимов Жобир Одилович Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчи ўринбосари лавозимига;
- Худаяров Асилбек Анварович Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаменти раҳбарининг биринчи ўринбосари лавозимига;
- Умерова Гаяне Олеговна Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаменти раҳбари ўринбосари лавозимига тайинланди.