platina.uz

Камар тақмаганлар ҳам энди камерага тушади

Олд ўриндиқдаги йўловчилар ҳам камар тақиши белгиланган, аммо уларга қайси асос билан жарима қўллаш ҳалигача тўлиқ ҳал этилмаган.

Жамият
3 октябрь 2023 йил
Камар тақмаганлар ҳам энди камерага тушади

Эндиликда кузатув камералари ҳаракат вақтида хавфсизлик камарини тақмаган ҳайдовчиларни ҳам қайд этади.

Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги жамоат хавфсизлиги департаменти йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати маълум қилди.

Қоидаларга кўра машина бошқараётган ҳайдовчи ва унинг олд ўриндиғидаги йўловчилар ҳаракатни бошлашдан олдин хавфсизлик камарларини тақиб олишлари шарт.

Камар тақмаганларга жарима миқдори БҲМнинг 50 фоизи, яъни 165 минг сўмни ташкил этади.

Олд ўриндиқдаги йўловчилар ҳам камар тақиши белгиланган, аммо уларга қайси асос билан жарима қўллаш ҳалигача тўлиқ ҳал этилмаган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+