platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

Хусусий радарлар хавфсизлик камари бўйича қоидабузарликларни қайд этишни бошлайди

Ҳукумат қарорига кўра, мазкур тартиб 2026 йил 1 ноябрдан жорий этилади. 

Хусусий радарлар хавфсизлик камари бўйича қоидабузарликларни қайд этишни бошлайди

Тадбиркорлар ўрнатган радарларга "Ремент" тақмаганлик қоидабузарлигини қайд этишга рухсат берилади.

"Йўл ҳаракати қоидалари бузилганлигини махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари орқали қайд этиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Ҳукумат қарори (596-сон, 29.10.2026 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2026 йил 1 ноябрдан тадбиркорлар томонидан ўрнатилган йўл ҳаракати қоидалари бузилганлигини махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари орқали:

- ҳайдовчиларнинг транспортни бошқариш ва йўловчилар ташишда хавфсизлик камаридан фойдаланиш қоидаларига риоя этмаслик қоидабузарликларини қайд этишга рухсат берилади.

Қарор билан Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 апрелдаги 232-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Унга кўра, ҳайдовчиларнинг хавфсизлик камаридан фойдаланиш қоидаларига риоя этмаслигини фото ва видео қайд этиш тизимига қўйиладиган умумий техник талабларга мувофиқ тизим:

- хавфсизлик камаридан фойдаланиш қоидаларига риоя этмаслиги ҳолати бўйича «Маъмурий амалиёт» модулига автоматик равишда қуйидаги маълумотларни узатиш имкониятига эга бўлиши керак:

- метрологик қиёслаш гувоҳномасининг рақами ва амал қилиш муддати;

- қоидабузарлик аниқланган сана ва вақт;

- қоидабузарлик содир этилган жойнинг аниқ координаталари;

- электр тармоғида узилишлар юз берганда, унинг фаолиятини 8 соатдан кам бўлмаган вақт давомида қўллаб-қувватлаш имкониятига эга бўлган захира электр манбаи билан жиҳозланган бўлиши лозим.

Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш тизими орқали хавфсизлик камаридан фойдаланиш қоидаларига риоя этмаслигини қайд этишда:

- ҳайдовчининг юз кўриниши, хавфсизлик камаридан фойдаланган ёки фойдаланмаганлиги юқори сифатдаги фотосуратларда акс эттирилиши шарт.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid