Ипотека бўйича субсидия бериш яна бошланди

Субсидиялар бир оилага (оила аъзоларининг биттасига) фақат 1 марта берилади.

Иқтисод
3 октябрь 2023 йил
Ипотека бўйича субсидия бериш яна бошланди

Ипотека кредити бўйича субсидия бериш яна бошланди. Субсидия олишга 18 ёшга тўлган фуқаролар мурожаат қилишлари мумкин.

Субсидия даромади юқори бўлмаган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оилаларга ижтимоий мезонлар асосида берилади. 

Ҳужжатга кўра, 

- қишлоқларда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 3 бараваридан (2 млн 466 минг сўм) 6,9 бараваригача (5 млн 671 минг 800 сўмгача);

- Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар шаҳарларида белгиланган МҲТЕКМнинг 3 бараваридан (2 млн 466 минг сўм) 8 бараваригача (6 млн 576 минг сўмгача);

- Тошкент шаҳрида белгиланган МҲТЕКМнинг 3 бараваридан (2 млн 466 минг сўм) 9,2 бараваригача (7 млн 562 минг 400 сўмгача) бўлган оилалар юқори даромадга эга эмас, дея эътироф этилади.

Субсидия учун ариза юбориш тартиби

Фуқаролар ипотека кредитлари бўйича субсидия олиш учун my.gov.uz портали орқали электрон тарзда ариза юборишлари мумкин.

Мурожаатчи my.gov.uz порталининг “Менинг аризаларим” бўлимига келиб тушган ижобий хабарномадан сўнг жавобда кўрсатилган уй-жойнинг юқори қийматидан ошмаган қийматдаги уй-жойни ипотека кредити орқали сотиб олиш юзасидан қурилиш (пудрат)ташкилоти билан шартнома тузади.

Субсидиялар бир оилага (оила аъзоларининг биттасига) фақат 1 марта берилади.

Аввалроқ Тошкент шаҳар ҳокими айрим фуқароларнинг дастлабки бадал пулларини қоплаш ва субсидия ажратиб бериш учун жами 74,2 млрд. сўм ажратгани маълум бўлганди. 

© 2023 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+